...
МЕНЮ
ONLINE TV

Михаил Саакашвили Грузия фуқаролигидан маҳрум қилинди


10:49, 05.12.2015 Олам
 3 005

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг фуқаровий ҳуқуқлари тортиб олинди. Бунга амалдаги ҳукуматнинг собиқ президентдан қўрқуви сабаб бўлди.

Грузия Президенти Георгий Маргвелашвили собиқ президент Михаил Саакашвилини Грузия фуқаролигидан маҳрум қилиш тўгрисида фармон чиқарди. Бу ҳақда Life News ахборот агентлиги хабар беради.


“Михаил Саакашвилининг бошқа давлат фуқаролигини қабул қилиши муносабати билан унинг Грузиядаги фуқаровий ҳуқуқлари тўхтатилди”, дейилади фармонда.

Саакашвили 2013 йил ноябрда Маргвелашвилининг мамлакат президенти этиб сайланганидан сўнг Грузияни тарк этган эди.

Грузия Бош прократураси унга нисбатан бир неча жиноят ишлари бўйича айбловлар эълон қилган. У 5 млн. АҚШ долларига тенг давлат маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаганда гумон қилиняпти. Саакашвили мамлакат ичида қидирувга берилган.

Бундан олдинроқ, Грузия ҳукумати Михаил Саакашвилини халқаро қидирувга ҳам эълон қилган эди. Бироқ Интерпол Грузиянинг мурожаатига рад жавобини берган.

Михаил Саакашвили 2004-2013 йиллар давомида давлат раҳбари лавозимини эгаллаб келган. Собиқ Президентнинг тарафдорлари ўз етакчисининг Грузия фуқаролигидан маҳрум этилишини “Грузия орзуси” ҳукмрон партиясининг қўрқувидан дарак, деб баҳолашмоқда.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Саакашвили Грузия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!