Ўзбекистонлик қиз Туркияга кириши вақтинчалик тақиқлангани учун ноқонуний йўл билан киришга урунган
Воқеа Туркия ва Грузия чегарасидаги “Сарпи” чегара-назорат ўтказиш пунктида содир бўлган. Грузия фуқаросининг катта қора жамадони чегарачиларда шубҳа уйғотди. Жамадонни очишни сўралганида, унинг ичида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди.
Ўзбекистонлик қиз Туркияга кириши вақтинчалик тақиқлангани учун ноқонуний йўл билан киришга уринган.
Қонунбузарлар қўлга олиниб, Туркия полицияси томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.