...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маҳалла раислари сайлови қачон ўтказилиши маълум бўлди


14:34, 16.10.2018 Жамият
 4 688

Фуқаролар йиғинлари амалдаги раисларининг ваколатлари муддати 2019 йил май ойига қадар узайтирилди.

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қонун билан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилиши белгиланди.
 
Шу муносабат билан, фуқаролар йиғинлари амалдаги раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг ваколатлари муддати 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинларининг янги раислари (оқсоқоллари) сайлангунига қадар узайтирилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фуқаролар йиғини Оқсоқол сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар