...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мастура ая Тилобова: Аёл бўлиб дунёга келиш ҳам бахт, ҳам катта масъулият


15:15, 08.03.2016 Жамият
 2 810

Ўзбек аёли ҳам намунали уй бекаси, ҳам меҳрибон она, севикли ёр ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи. Сўнгги йилларда аёлларнинг фаоллиги янада ошди. Уларга яратиб берилаётган имкониятларнинг эса чеки йўқ. Келинг, бу ҳақда яхшиси аёлларнинг ўзларидан эшитсак.

Бугун Ўзбекистонда аёлларга қаратилаётган эътиборни, эҳтиромни, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни дуёнинг манаман деган мамлакатларида ҳам учратиш қийин. Сиёсат, иқтисод, таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, қўйингки, барча соҳаларда аёлларнинг аёлларнинг фаоллигига, самарали меҳнатига гувоҳ бўламиз. Ўзбек аёли ҳам намунали уй бекаси, ҳам меҳрибон она, севикли ёр ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи. Сўнгги йилларда аёлларнинг фаоллиги янада ошди. Уларга яратиб берилаётган имкониятларнинг эса чеки йўқ. Келинг, бу ҳақда яхшиси аёлларнинг ўзларидан эшитсак.

Мастура ая Тилобова, нафақадаги кран ҳайдовчиси (Навоий):


Аёл бўлиб дунёга келиш ҳам бахт, ҳам катта масъулият. Буни мана салкам 70 ёшга етиб, янаям чуқурроқ англаяпман. Бахтлиги шундаки, қиз болага, аёл кишига бизда муносабат, муомла бўлакча бўлади. Ҳамма аяб-асрайди, пўпалаб ўстиради. Масъулияти шундаки, аёл ана шу яхши муносабатга ҳар доим муносиб бўлиши керак, юриш-туришда, муомлада...

Умрим меҳнат билан ўтди. 35 йил НГМКда кран ҳайдовчиси бўлиб ишладим. Бу касб ҳақида биринчи марта эшитганлар, “бу аёл киши қиладиган иш эмас-ку” деган фикрга боради. Мен биринчи марта 20 метр баландликдаги кранни бошқара бошлаганимда ҳам шунақа дегувчилар кўп эди. Лекин нима бўлмасин, мен бу касбни ташламадим. Чунки, ҳаётни ҳеч бўлмаганда 20 метр баландда туриб кузатишнинг ҳам гашти бор эди. Мен бу касбда ишлай бошлаганимда, аёллар кам эди. Бугун сафдошларим, шогирдларим ичида аёллар кўп. Ер юзида аёл киши қила олмайдиган касбнинг ўзи қолмаган шекилли. Касбимиз тақозоси билан шим, комбензонда юрардим. Лекин ҳеч қачон бошимдан рўмолим тушмаган.  Буни заводга келган чет эллик меҳмонлар ҳам алохида таъкидлашган эди. Ҳозир касбим ҳакида гапира туриб шу нарсалар эсимга тушиб кетди.

Бу орада турмуш ўртоғим билан бирга уч фарзандни катта қилдик. Мен бахтли аёл, бахтли онаман. Учта фарзандим бугун ҳаётда ўз ўрнини топган, оилали, бола-чақали, жамият учун, халқ учун керакли инсонлар бўлиб етишишди. Бири таниқли тележурналист, яна бири тадбиркор, кенжа кизим ўқитувчи. Мен улар билан фахрланаман! Ўтган умрим ҳақида уйласам, биринчи ўринда ана шулар хаёлимдан ўтади.

Бугун нафақада кексалик гаштини суриб юрибман. Замон тинч, фарзандларимдан кўнглим тўқ, неваралар соғлом вояга етяпти. Уларнинг кўзида эртанги кунга ишонч порлаб турибди. Эвараларга ҳам етказди, яратганга беадад шукур. Фақат, ягона армоним – ёнимда турмуш ўртоғим йўқлар. У киши бу яхши, дориламон кунларни кўрмай жуда эрта оламдан ўтиб кетдилар. Шундай тўкин-сочин замонда фарзандларимнинг муваффақиятларини кўрганимда, тўйлар қилганимда, тобора чирой очаётган замонани кўрганимда шу кунларни чолим хам кўрганида эди, деб уйлайман. Лекин у киши бошлаган хайрли ишлар фарзандларимнинг ҳаётида давом этаётгани билан фахрланаман. Ўйламанки, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир аёл қалбида меники каби шукроналик ҳисси жўш урмоқда. Мен бахтли аёлман, сиз ҳам!

Теглар:Мастура Тилобова 8 март 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар