...
МЕНЮ
ONLINE TV

8 мартни нишонлаш учун сабаблар яна биттага кўпайди


12:33, 03.04.2018 Жамият
 8 617

2 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори қабул қилинди.

Ҳар йили 8 март арафасида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони  топширилади, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
 
Кеча, 2 апрель куни “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга кўра “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида топширилади.


 
“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг қарори асосида амалга оширилади.
 
“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.
 
Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида (690 000 сўм) бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
Фирдавс БЕК

Теглар:8 март Мўътабар аёл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар