...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент аёлларга Artel u5 телефонини совға қилди


11:56, 08.03.2018 Жамият
 6 481

Давлат раҳбари аёлларни самимий табриклаб, уларнинг ҳар бирига эҳтиром кўрсатди ва уларга аталга совғаларни шахсан ўзи топширди.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 7 март куни пойтахт Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси павильонида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тантаналари ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
 
Давлат раҳбари аёлларни самимий табриклаб, уларнинг ҳар бирига эҳтиром кўрсатди ва уларга аталган совғаларни шахсан ўзи топширди.


 
Ушбу маросимда иштирок этганлардан бири шоира, “Шуҳрат” медали ва “Дўстлик” ордени соҳаси Фарида Афрўз  ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида Президентга миннатдорлик билдирди.
 
Шавкат Мирзиёев томонидан тайёрланган совғалар дастасидан Президент табрик мактуби, миллий услубдаги аёллар сумкаси ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Artel u5 уяли алоқа телефони ўрин олган. 

Теглар:8 март Шавкат Мирзиёев Президент табриги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар