...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг нариги бурчагида байрамни ночорликда нишонлаётган ўзбек аёли бор


13:51, 08.03.2018 Жамият
 7 943

Қани энди ҳамма ўзбек аёлига ҳам байрамни Ўзбекистондагидек нишонлаш насиб этган бўлса...

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни дунёнинг турли бурчакларида нишонланмоқда. Аёллар қўлида гул, кўзида қувонч, юзида табассум. 

Шукр, Ватанимиз тинч, байрамлар татийди. Эрта тонгдан оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимизни байрам билан табриклаб, гулдасталар, совғалар тутдик. 



Қани энди ҳамма ўзбек аёлига ҳам байрамни Ўзбекистондагидек нишонлаш насиб этган бўлса... 

Туркиянинг Анқара шаҳрида истиқомат қилиб келаётган ўзбек аёли Ҳамидахон турмуш ўртоғи Ниғмуҳаммад ва беш фарзанди билан бошпана истаб Афғонистондан Туркияга борганига кўп бўлгани йўқ. 

“ИШИД ва “Толибон”нинг зулмидан тўйиб, шу ерларга келиб қолдик. Уйимизни ҳам бомбалашди. Турмуш ўртоғим бошидан жароҳатланди. Шукур, ҳаммамиз омон қолдик. Қўлтиғимда қолган бомба зарраси кечалари билан уйқу бермайди. Ўша машъум кунларни бир зум унута олмайман”, дейди афғонистонлик ўзбек аёли Ҳамидахон.

Туркиядаги ўзбекистонлик махсус мухбиримиз Замира Ҳамидованинг ушбу оила билан боғлиқ ҳикоясини тез орада “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин.

Теглар:8 март 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар