...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий сайлов комиссиясининг сайлов округларини тузиш бўйича қарори эълон қилди


10:18, 16.09.2016 Жамият
 4 249

Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси Раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов Президент сайлови округлари тузиш тўғрисида қарорни имзолади.

Кеча, 15 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди. Қуйида мазкур қарор билан танишасиз.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори
 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9, 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
 
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин: 
 
1-Қорақалпоғистон сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй. 

Сайловчилар сони – 1188763 киши.
 Қорақалпоғистон Республикаси чегараси доирасида.
 
2-Андижон сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Андижон шаҳри, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 32-уй. 

Сайловчилар сони – 1984247 киши.
Андижон вилояти чегараси доирасида.
 
3-Бухоро сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 3-уй.
 
Сайловчилар сони – 1265163 киши. 
Бухоро вилояти чегараси доирасида.
 
4-Жиззах сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Республика Маънавият тарғибот маркази Жиззах вилояти бўлими биноси, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳкўчаси, 70-уй.
 
Сайловчилар сони – 844309 киши. 
Жиззах вилояти чегараси доирасида. 
 
5-Навоий сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Фарҳод” маданият саройи биноси, Навоий шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳкўчаси, 58-уй.
 
Сайловчилар сони – 641380 киши.
Навоий вилояти чегараси доирасида.
 
6-Наманган сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Наманган шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 15-уй.
 
Сайловчилар сони – 1771067 киши.
Наманган вилояти чегараси доирасида.
 
7-Самарқанд сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Самарқанд давлат университети қошидаги 2-академик лицей биноси, Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 237-уй. 

Сайловчилар сони – 2373738 киши.
Самарқанд вилояти чегараси доирасида. 
 
8-Сирдарё сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 66-уй.
 
Сайловчилар сони – 529810 киши.
Сирдарё вилояти чегараси доирасида.
 
9-Сурхондарё сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 12-в уй.
 
Сайловчилар сони – 1581214 киши.
Сурхондарё вилояти чегараси доирасида. 
 
10-Тошкент вилояти сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Тошкент вилояти молия бошқармаси биноси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 17-уй.
 
Сайловчилар сони – 1943289 киши.
Тошкент вилояти чегараси доирасида. 
 
11-Фарғона сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.
 
Сайловчилар сони – 2417891 киши. 
Фарғона вилояти чегараси доирасида.
 
12-Хоразм сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Баркамол авлод” болалар маркази биноси, Урганч шаҳри, Ғафур Ғулом кўчаси, 1-уй.
 
Сайловчилар сони – 1167263 киши. 
Хоразм вилояти чегараси доирасида.
 
13-Қашқадарё сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компанияси биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй. 

Сайловчилар сони – 1984042 киши.
Қашқадарё вилояти чегараси доирасида.
 
14-Тошкент шаҳар сайлов округи
 
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш департаменти биноси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй.
 
Сайловчилар сони – 1742833 киши. 
Тошкент шаҳри чегараси доирасида. 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.
 
Марказий сайлов комиссияси
Раиси М.Абдусаломов

Тошкент шаҳри, 
2016 йил 15 сентябрь 

Теглар:Марказий сайлов комиссияси Мирзо Улуғбек Абдусаломов Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар