...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мақсадли грантларга фақат белгиланган вилоят абитуриентларигина эгалик қилади


14:53, 23.06.2017 Жамият
 4 461

Грант квоталарига қабул қилиш тартиби бўйича бизга йўлланган саволлар юзасидан тизимдаги мутасаддилардан жавоб олдик.

Сизга олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиб-қоидаларидаги ўзгаришлар ва Навоий, Андижон, Самарқанд вилоятларидаги олий таълим муассаларида очилган янги йўналишлар, сиртқи бўлимлар, Тошкент тиббиёт академиясидаги қабул жараёнлари ҳақида xабар берган эдик. 

Ушбу йилдан олий таълим муассасаларида жорий этилаётган мақсадли грант квоталарига қабул қилиш тартиби бўйича бизга кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Йўлланган саволлар бўйича тизимдаги мутасаддилардан жавоб олдик.

Маълум бўлдики, ҳар бир ОТМнинг мақсадли квоталари грантига фақатгина белгиланган вилоятдан келган абитуриент танлов асосида қатнашиши мумкин. Грант ажратилмаган вилоят абитуриентлари тўлов-контракт учун берилган квотага номзодлик қила олади.

Масалан, Тошкент тиббиёт академияси Тиббий профилактика иши йўналиши бўйича Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари абитуриентларигагина грант ажратган. Бошқа вилоят вакиллари фақат тўлов-контракт квотаси учун ҳужжат топширишлари мумкин. Яъни ушбу йўналишда фарғоналик абитуриент грант асосида талабаликка қабул қилинмайди. У фақат тўлов-контракт асосида ўқиши мумкин.

Мақсадли грантлар учун жой ажратилмаган йўналишлар бундан мустаснодир.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Қабул Тошкент тиббиёт академияси Абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар