Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ўғрини далилий ашё билан қўлга олишди.
Маълумотларга кўра, муқаддам судланган бухоролик М.Н. (1995 йилда туғилган) ушбу маҳалладаги Ҳожа Аҳрори Валий жоме масжиди ичида қаровсиз қолдирилган мобиль телефонни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур телефон Iphone 6S русумли бўлиб, нархи 4 миллион сўмни ташкил этади ва аппарат тошкентлик М.А.га тегишли эди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ўғрини далилий ашё билан қўлга олишди.
Ушбу ҳолат бўйича ЎР Жиноят кодексининг 169-1-моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.