...
МЕНЮ
ONLINE TV

​"Анҳор-Локомотив" боғи ёнидаги босқинчилик


18:07, 30.04.2017 Жамият
 5 546

Талабага "ўртача оғирликдаги" тан жароҳати етказилгани аниқланган.

Жорий йилнинг 25 апрель куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Анҳор-Локомотив" боғи ёнида ўғрилик ва босқинчилик содир бўлди.

Хабар берилишича, шу куни соат тахминан 19:00 да муқаддам судланган А.Т. (1999 йилда туғилган) ва муқаддам судланмаган А.К. (1999 йилда туғилган) Лабзакдаги ушбу боғ ёнида жиноятга қўл уришган. Улар оддий талаба Ҳ.Ғ.дан мобиль телефонини фойдаланиш учун сўраган ва қайтариб бермасдан, талабани уриб, тан жароҳати етказишган. Samsung Galaxy S3 телефонини ўзлаштириб, жиноят жойидан яширинишган.

Талабага "ўртача оғирликдаги" тан жароҳати етказилгани аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича ЎР Жиноят кодексининг 164-2-"б" банди билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Анҳор-Локомотив босқинчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар