...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жангари фильмдагидек! Қашқадарёда омборхона қоровуллари ниқобланган жиноятчилар ҳужумига учради


10:16, 22.02.2018 Жамият
 5 447

Жиноятчилар таҳдидидан қўрқиб кетган Ш.Соҳибов ва Х.Очилов босқинчилик ҳақида айтмай юради.

Қашқадарё вилоятидаги “The best water brend” МЧЖ раҳбари С.Қаюмов 17 январдан 11 февралгача бўлган вақт оралиғида Пиллакашлик маҳалласи ҳудудида жойлашган корхона омборхонасидан катта миқдорда “Nestle” каша маҳсулотлари ўғирлаб кетилганини маълум қилган.
 
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида корхона омборхонасига 11 февралга ўтар кечаси юзига ниқоб таққан беш нафар номаълум шахс ҳужум қилгани аниқланган.
 
Маълум бўлишича, улар омборхона қоровуллари Ш.Соҳибов ва Х.Очиловларни темир бўлаги билан уриб, қўл-оёқларини мато ва сим билан боғлаган.
 
Босқинчилар қоровулларнинг 2 та мобиль телефони, 1 та планшети, шунингдек, 32 миллион 671 минг 600 сўмлик “Nestle” каша маҳсулотларини олиб, бу ҳақда бирор кишига айтса уларни ўлдириб юборишини айтади.
 
Жиноятчилар таҳдидидан қўрқиб кетган Ш.Соҳибов ва Х.Очилов босқинчилик ҳақида айтмай юради.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу жиноятни Қамаши туманида яшовчилар 21 ёшли Б.Абдураҳмонов, 24 ёшли Д.Олтиев, 22 ёшли М.Мингбоев, 23 ёшли Ш.Аҳмедов ва 20 ёшли Ш.Хўжамшукуровлар содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Фирдавс БЕК

Теглар:босқинчилик омборхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар