...
МЕНЮ
ONLINE TV

Босқинчилар 25 минг АҚШ долларини “тунаб” кетишди


20:41, 21.11.2017 Жамият
 5 504

Босқинчилар Асомиддинга тегишли бўлган 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ва Samsung русумли уяли телефонини эгаллаб олганлар.

2017 йилнинг 14 ноябрь куни соат тахминан 23:55 ларда номаълум шахслар босқинчилик йўли Шайхонтоҳур туманида жойлашган фуқаро Асилбеков Асомиддин  Қаҳрамоновичнинг хонадонига кирганлар.
 
Босқинчилар хонадон эгасига ҳужум қилиб, пичоқ орқали тан жароҳати етказиши билан қўрқитиб, унга тегишли бўлган 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ва “Samsung” русумли уяли телефонини  эгаллаб олганлар.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди (босқинчилик, яъни жуда кўп миқдорда, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фозилов Аслиддин Акмалиддин ўғли, Айсанов Абдулла Абдураимович, Мусаев Ойбек Олим ўғли, Боситхонов Зоҳидхон Зафархон ўғли ва Ниёзов Даврон Тўлқин ўғли содир этганликлари аниқланган.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Босқинчилик Фош этилди Жабрланувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар