...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди корхоналарда халқаро сифат тизимлари жорий этилади


20:28, 21.11.2017 Жамият
 2 128

Маҳсулотларни миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш билан боғлиқ маълумотлар берилди.

Аввал хабар қилганимиздек, Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ОАВ ходимлари ва анжуман қатнашчилари саволларига жавоб берди. 
 
Бекобод Синов ва сертификатлаштириш маркази раҳбарияти корхоналарда халқаро сифат тизимларини жорий этиш, лабораторияларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва аҳоли учун яратилаётган қулайликлар ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берилди.

Учрашувда марказ директори Ж. Ғаниев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда маҳсулотларни миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш, ISO халқаро стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш жараёнлари ҳамда қўшни туман аҳолиси учун маиший ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш учун шахобчалар сонини кўпайтирилгани билан янгиликлар ҳақида ахборот берди.
 
“Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилиш сўнггида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзстандарт Матубот анжумани ОАВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар