22 январь куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида бир гуруҳ босқинчилар БМТ ходимларига ҳужум уюштиришди. Бу ҳақда “Khaama Press” агентлиги хабар берди.
Воқеа Хайр-Хана туманида рўй берган. Маълумотларга қараганда, бир аёл босқинчилар томонидан асира сифатида олиб кетилган. Тахминларга кўра, аёл БМТ ходимаси бўлган.
Айни вақтда полиция суриштирув ишларини бошлаб юборган. Ҳозирча ҳеч қайси жиноятчилик гуруҳлари воқеа бўйича изоҳ бермаган. Ҳодисага алоқадор дея гумон қилинаётган бир киши қўлга олинган.
Яна бир ахборот агентлиги “Tolo News”нинг хабар беришича, босқинчилар томонидан олиб қочилган аёлнинг ёнида ёш боласи ҳам бўлган.
Босқинчиларнинг мақсади ҳозирча номаълум.

Дурдона Расулова