Зўравонлар С.Шоюнусовнинг 15 миллион сўм, Я.Яҳёевнинг 8 миллион сўм пулларини олиб қўйган.
Босқинчилар автомашинада бўлган С.Шоюнусов ва Я.Яҳёевларнинг турли жойларига уриб-тепиб тан жароҳати етказган. Уларни пичоқ ва пневматик пистолет билан қўрқитишган ҳамда С.Шоюнусовни электрошокер билан уриб, фалажлаган.
Зўравонлар С.Шоюнусовнинг 15 миллион сўм, Я.Яҳёевнинг 8 миллион сўм пулларини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу жиноятни Олмазор тумани Р.Ашуров кўчаси 19-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1984 йилда туғилган У.Самадов содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Унинг шерикларини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.