“Реал” сафарда ғалаба қозониб, Испания чемпионатида учинчи ўринга кўтарилди.
Аввал, хабар бериб ўтганимидиздек, кеча 21 февраль куни Испания чемпионатининг 16-тур қолдирилган ўйинидан ўрин олган “Леганес” – “Реал” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин Зинеддин Зидан шогирдларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Дастлабки дақиқаларида “Леганес” ҳисобни очишга муваффақ бўлди, Тео Эрнандес дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариш ҳаракатида тепмоқчи бўлди, аммо қайтарилган тўпни Бустинса голга айлантириб кутилмаганда ҳисобни очди.
Орадан 5 дақиқа ўтиб, Васкес Каземиронинг узатмасидан сўнг ҳисобни тезкорлик билан тенглаштирди. 29-дақиқада “Реал” яна гол урди.
Бу сафар Васкеснинг узатмаси орқали Каземиро жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол кузатилмади.
Иккинчи бўлимни юлдузларсиз ўтказаётган “Реал” иложи борича қарши ҳужумларда рақибни жазоламоқчи бўлди.
Кетма-кет ҳужумлар натижасида ўйиннинг 90-дақиқасида жарима майдончасига ёриб кирган Ковачичга қўполлик ишлатилди ва юзага келган пенальтини жамоа сардори Серхио Рамос аниқ амалга ошириб, Роналдусиз ўйнаган “қироллик клуби”ни “Леганес” билан ўйинда ўйиндаги ғалабаси таминлади.
Шу тариқа, “Реал” сафарда ғалаба қозониб, Испания чемпионатидаги очколар сонини 48 тага етказди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Ла Лига, 16-тур.
“Леганес” – “Реал Мадрид” 1:3.
Голлар: Бустинса (6) – Васкес (11), Каземиро (29) Рамос (90, пенальти).
“Леганес”: Куэльяр, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас (Мантовани, 46), Пирес, Гумбау (Перес, 46), Эрасо, Эль-Жар, Рамос (Амрабат, 72), Бовю.
“Реал Мадрид”: Касилья, Варан, Тео, Карвахаль, Рамос, Каземиро, Ковачич, Иско (Льоренте, 87), Васкес, Асенсио, Бензема (Бэйл, 76).
Огоҳлантиришлар: Рико (51), Рамос (57), Куэльяр (85), Перес (86).

Акмалхон Эшонхонов