У ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига отаси Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган масжид суратини жойлаштирди.
У ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига отаси Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган “Ислом ота” жомеъ масжидининг суратини жойлаштириб, шундай ёзади:
“Барчангизни кириб келган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Меҳрибон Аллоҳдан ушбу муқаддас ойда топилган савоб ва ҳаловат барчангизга ҳар куни ҳҳамроҳ бўлишини сўрайман. Ийд Муборак!”
Маълумот ўрнида, Лола Исломовна бир неча ойдан буён хорижда, тахминларга кўра, АҚШда истиқомат қилмоқда. Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тадбирларида эса Татьяна Акбаровна Каримова фаол.