...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: “Тошкент” халқаро аэропортининг янги терминали иш бошлади


15:59, 15.06.2018 Жамият
 3 617

Бугун, янги терминалда Корея Республикасидан Boeing-787 – “орзу кемаси”да келган 235 нафар йўловчи қаршиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва қарори билан 2017 йилда қурилиш бошланган Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортининг янги кутиб олиш терминали бугун, 15 июнь куни фойдаланишга топширилди.
 
“Тошкент” халқаро аэропортининг ёнгинасида жойлашган 9802,36 м2 га тенг маҳаллий авиайўналишлар аэровокзали эски биносида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, янги ва замонавий бино қад ростлади.



Аэропорт соатига 1200 кишига хизмат қилиш имкониятига эга бўлиб, янги муҳандислик-технологик ускуналар билан жиҳозланган.





Ушбу терминалда ҳам “қизил” ва “яшил” йўлаклар, 4 та юк лентаси, 24 та паспорт назорати пункти, виза таъминоти пункти, иккита валюта айирбошлаш шохобчаси, иккита Duty Free дўкони ҳамда иккита кафе-бар мавжуд.




 


Бугун, ушбу янги терминалда Жанубий Корея Республикасидан Boeing-787 – “орзу кемаси”да келган 235 нафар йўловчи қаршиланди.








 
Маълумот ўрнида, дастлаб 4,798,76 м2 тенг майдонга эга бўлган маҳаллий авиайўналишлар терминалининг эски биноси 1997 йилда қурилган. Соатига 300 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган, холос. Бу бино маҳаллий йўналишларда парвоз қилувчи йўловчиларнинг учиб келиш/кетиши учун мўлжалланган эди. 2012 йилда Тошкент-3 терминали ишга туширилгач, бу бино эксплуатациядан чиқарилди.
 
Бугунги кунда Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида 4 та йўловчи терминали, 2 та учиш-қўниш йўлаги, турли русумдаги самолётлар учун 101 та тураргоҳ мавжуд. Пойтахт аэрпортидан 10 маҳаллий ва 40 дан ортиқ халқаро йўналишларда қатновлар амалга оширилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент халқаро аэропорт Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар