Вақтинчалик ва бир марталик ишлар, ташкиллаштирилган тарзда чет элда ишга жойлаштириш ҳисобига 300 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бандлик соҳасида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари, вақтинчалик ва бир марталик ишлар, касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ташкиллаштирилган тарзда чет элда ишга жойлаштириш ҳисобига 295,9 мингдан кўпроқ фуқарони бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
Шунингдек, 2018 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ 9936 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.