...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент кўпроқ иш ўринлари яратишга топшириқ берди


15:29, 16.11.2018 Жамият
 2 745

Давлат раҳбари кўпроқ иш ўринлари яратиш, бунинг учун янги корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Нукус шаҳрида йиғилиш ўтказилгани ҳақила хабар берган эдик. Учрашувда Қорақалпоғистон иқтисодиётини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Инвестиция муҳити яхшилангани, зарур шарт-шароитлар яратилгани натижасида кейинги икки йилда Қорақалпоғистон ялпи ҳудудий маҳсулотида саноатнинг улуши 36 фоиздан 41 фоизга ошгани қайд этилди.
 
Ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самарасида уларнинг сони йил бошидаги 460 тадан 1 минг 480 нафарга кўпайгани таъкидланди.
 
Давлат раҳбари кўпроқ иш ўринлари яратиш, бунинг учун янги корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.
 
2019-2020 йилларда Қорақалпоғистонда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 1 минг 18 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу мақсадлар учун 11 триллион сўм, жумладан, 895 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтириш режалаштирилган.
 
Масалан, келгуси йили Қораўзак туманида Жанубий Корея билан ҳамкорликда йилига 3,4 миллион тонна цемент ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланади. Мўйноқ туманида балиқни консервалаш, Тахиатош туманида маккажўхорини қайта ишлаш ва қоғоз ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади.
 

Теглар:Иш ўринлари Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар