Абдулазиз Комилов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда мунтазамлик касб этган олий даражадаги Ўзбекистон-Жанубий Корея мулоқоти доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.