...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўрта Ер денгизида ўтган ҳафта мобайнида 880 муҳожир ҳалок бўлди


19:05, 31.05.2016 Олам
 3 919

Кема тўқнашувлари ва қайиқлар ағдарилиши натижасида муҳожирларнинг кўпчилиги кўзлаган манзилларига етмасдан ҳалок бўлмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича бошқармаси берган маълумотларга қараганда, ўтган ҳафта давомида Ўрта Ер денгизида кема тўқнашуви ва қайиқлар ағдарилиши натижасида 880 нафар мигрант ва қочоқ ҳалок бўлган.  Бу ҳақда “Euronews” хабар ёзмоқда.
 
БМТ Қочоқлар агентлигининг айтишича,  жорий йилнинг шу даврига қадар Ўрта Ер денгизидаги фалокатлар оқибатида 2510 киши ҳалок бўлган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан анча кўп дегани. 2015 йилнинг айни шу муддатида Ўрта Ерда 1855 киши турли хил бахтсиз ҳодисалар туфайли ҳаётдан кўз юмганди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:БМТ Мигрантлар Муҳожирлар Қочоқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!