...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу йил Тошкентнинг қайси кўчалари асфальт қилинади?


18:59, 31.05.2016 Жамият
 4 672

Тошкент шаҳар ҳокимияти йўллардаги таъмирлаш ва қурилиш ишлари юзасидан брифинг ўтказди.

Аввалроқ, Қурилиш ва реконструкция ишлари сабаб пойтахт Тошкентнинг серқатнов кўчаларида автомобиллар тирбандлиги юзага келиб, ноқулайликларга сабаб бўлаётгани сабаб Тошкент шаҳар ҳокимияти брифинг ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур брифингда айни дамда Тошкент шаҳрида таъмирланаётган йўллар ҳақида ҳам ахборот берилди.
 
Марказлашган ҳамда Республика Йўл фонди маблағлари ҳисобидан ҳам катта ҳажмда магистраль кўчаларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан:
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги 227-сон қарорига асосан :
 
Мустақиллик кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;
 
Амир Темур кўчасининг  Амир Темур хиёбонидан Қулоқтепа кўчасигача;

Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчасидан Нукус кўчасигача;

Мирзо Улуғбек кўчасининг Тараққиёт кўчасидан ТТЗ шоҳбекатигача;

Дўрмон кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан “Боғишамол” кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ишлари амалга оширилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 апрелдаги 102-сон қарорига асосан, Республика йўл фонди маблағлари ҳисобидан:

“Нурафшон” кўчасининг Беруний кўчасидан Чилонзор Оқтепа майдонигача узайтирилиши;

Нукус кўчасини Муқимий ва Бобур кўчалари оралиғида узайтириш;

Мирзо Улуғбек кўчасидан Оҳангарон шоссесигача “Тараққиёт” кўчасини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

Шота Руставелли ҳамда Муқимий кўчалари кесишувидаги йўл ўтказгич қурилиши марказлашган маблағлар ҳисобидан амалга оширилмоқда.
 
Шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, айнан ушбу бош бошқарманинг жорий йил якунига қадар   шаҳар ва туманлар тасарруфидаги йўл ва йўлакларни буткул ва жорий таъмирлаш режалари қуйидагича:
 
Х.Бойқаро кўчаси (ДСН биносидан Бектемир йўли кўчасигача бўлган оралиқ)

Нукус кўчаси (Бобур кўчасидан “Тараққиёт” кўчасидаги транспорт тоннелигача бўлган оралиқда бордюр алмаштириш)
 
“Қорасарой” кўчаси (А.Қодирий кўчасидан “Қумлоқ” кўчасигача бўлган оралиқ)

“Бешёғоч” кўчаси (“Самарқанд дарвоза” кўчасидан Масжид биносигача бўлган оралиқ)

“Катта Қаъни” кўчаси (Фозилтепа кўчасидан Ал-Хоразмий кўчасигача бўлган оралиқ)

“Янги Юнусобод” кўчаси (Янги Шаҳар кўчасидан ТАҲЙгача  бўлган оралиқ)

Бобур кўчаси (Аэропорт йўли ўтказгичидан Нукус кўчасигача бўлган оралиқда бордюр алмаштириш)

“Бешариқ” кўчаси ( “Иззат” кўчасидан 48-кўп қаватли уйгача бўлган оралиқ)

“Янги Байналмилал” кўчасида йўл ва йўлакларни автотураргоҳ билан бирга буткул таъмирлаш
 
Бобур кўчаси (Аэропорт майдонидан Шота Руставели  кўчасигача бўлган оралиқ)

“Нукус” кўчаси (Бобур кўчасидан “Тараққиёт” кўчасигача  бўлган оралиқ)
 
Яхё Ғуломов кўчаси (Мустақиллик шох кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган оралиқ)

Абдулла Қодирий кўчаси (Рашидов кўчасидан Қори Ниёзий кўчасигача бўлган оралиқ)
Умида Якубова

Теглар:Тошкент шаҳар асфальт таъмирлаш ва қурилиш ишлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар