Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Россия терма жамоасининг ҳар бир ўйинида иш олиб боради.
Европа чемпионати жорий йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар ўтказилади. Франция ҳукумати Европада бўлган терактлар туфайли бор кучи билан спорт мусобақасини ўтказиш жараёнида хавфсизлик масалаларини кучайтириш ҳақида бир неча марта маълум қилди.
“Хавфсизлик чоралари ташкилотчи давлат томонидан кўрилади. Франциялик ҳамкасбларимиз барча чораларни кўрадилар. Албатта, биз семинарларда қатнашдик, учрашувлар ўтказдик, барча масалалар келишиб олинган. Бугун биз Ижроия қўмитасига қуйидаги масала бўйича мурожаат этдик: бизнинг терма жамоамиз хавфсизлиги қандай таъминланади, неча нафар Франция полициячиси бунга сафарбар этилади?”, дейди Мутко.
Россия футбол иттифоқи раҳбарининг айтишича, терма жамоа ишқибозлари учун барча хизматлар яратилади. Эслатмалар ишлаб чиқилади, элчихона билан ишлайдиган бир неча офислар очилади. Ишқибозлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат этишлари учун кўп имкониятлар яратилади.