...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мисс Туркия – 2006” Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун жазоланди


18:24, 31.05.2016 Олам
 5 839

Ражаб Тойиб Эрдўған президент бўлгандан буён уни ҳақорат қилиш билан боғлиқ 2000 ҳолат кўрилган

Туркия суди собиқ Мисс Туркияни мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилгани учун 14 ойга шартли равишда озодликдан маҳрум этди.  Бу ҳақда “The Guardian” хабар бермоқда.
 
Суд қарорига кўра, 27 ёшли Мерве Буюксарач яъна шунга ўхшаш ишга қўл урса, белгиланган жазони ўташига тўғри келади.
 
Буюксарач 2006 йилда Мисс Туркия танловининг тожини кийган. У 2014 йилда ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали сатирик шеъри учун маълум муддат ушлаб турилган эди.  Прокурорлар уни мазкур шеър орқали ўша пайтда бош вазир бўлган Эрдўғанни ҳақорат қилганликда айбалаган эдилар.
 
2014 йил Эрдўған Туркия президенти бўлгандан буён, юқоридаги каби 2000 та ҳолат қайд этилган.  Туркияда эса мамлакат президентини ҳақорат қилишни тақиқлаш бўйича қонун мавжуд. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Мисс Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!