Ўғлининг белгиланган вақтда уйга қайтмагани Валуевни ёмон аҳволга солиб қўйди.
Воқеа 30 май куни 17:00 атрофида содир бўлган. Валуев 57-полиция бўлимига келган ва ўғлининг йўқолгани ҳақида хабар қилган.
Боксчининг 14 ёшли ўғли Григорий Культура проспекти ҳудудида бўйлаб қўшимча дарс машғулотларидан қайтаётган бўлган. Полиция Григорийни бир неча соат давомида излаган. Соат 19:00да боксчи полицияга қўнғироқ қилиб, ўғли топилганини маълум қилган ва қидирув ишларини тўхтатишни сўраган.
Валуев полиция ҳодимларига вазият юзасидан қуйидагича изоҳ беради:
“Ўғлим телефон қўнғироқларига жавоб бермади, у белгиланган вақтда уйга қайтмади. Мен жуда хавотирландим ва полицияга мурожаат қилдим. Гриша уни қидираётганимизни билгач, биз билан алоқага чиқди”.