...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиялик олим 4 кишини ўлдирганликда гумон қилинмоқда


17:55, 31.05.2016 Олам
 3 190

Қотил 6 йил давомида 4 кишини бирин-кетин ўлдирган.

Айни вақтда Туркияда 4 кишини ўлдирган қотил қидирилмоқда. Маълумотларга кўра, қотил Анқара Яқин Шарқ университетининг биология факультетида докторлик даражасини олган шахсдир, деб ёзади “Interfax.ru” нашри.

Тергов давомида Аталай Ф. исмли шахснинг 2011 йили Парижда россиялик Ольга Серегинани ўлдиргани аниқланган. Маълумотларга қараганда, Ольга унинг қаллиғи бўлган.
 
2013 йилнинг сентябрида эса Анқара шаҳрида 29 ёшли қотил яна бир россиялик аёл Елена Ридчикова ва турк ВВС ташкилотининг кадрлар бўлими бошлиғи, генерал майор Ҳасан Ҳусайн Демирарслоннинг ўғли Гёктуғ Демирарслонни ўлдирган. Тахминларга кўра, қотиллик жавобсиз қолган муҳаббат сабабли содир этилган.
 
2016 йилнинг 26 майида Истамбулда Аталай Ф. яна бир қотилликка қўл уради. Тарих фани ўқитувчиси Фатма Кайикчининг жасади ўз уйидан топилган. Полиция илгари сураётган фикрга кўра, Фатма Аталай Ф.нинг аввалги қотилликлари ҳақида билиб қолган.
 
Ҳуқуқ-тартибот органлари қотилнинг Туркияда бошқа исм ва фамилия остида яшаётганини таъкидламоқда. Унинг сохта исм-шарифи маълум, бироқ бу маълумот ҳозирча сир тутилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Туркия Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!