Корея Республикаси Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин ҳам олган.
Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган йирик лойиҳа – Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишига бағишланган маросимларда иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.