...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Гулчеҳра Эшонқулованинг фарзанд кутаётгани маълум бўлди


02:21, 17.05.2016 Кино
 14 474

Актриса 2015 йил 30 май куни ўзидан 13 ёш кичик бўлган Шароф Шаропов билан турмуш қурганди.

Ўтган йили Гулчеҳра Эшонқулованинг ёш актёр Шароф Шаропов билан турмуш қуриши жуда катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Орадан кўп ўтмай улар ажрашиш ҳаракатига тушиб қолишди. Газета ва журналлар, интернет сайтларида берилган интервьюлар, тинимсиз гап-сўзларнинг ҳаммаси пучга айланиб, Гулчеҳра ва Шароф Туркияга йўл олишди. Айни дамда иккиси ҳам Истанбулда таҳсил оляпти.

Instagram’даги шахсий саҳифасига фақат яқиндан олинган суратларини жойлаб бораётган Гулчеҳра Эшонқулованинг кеча, 16 май куни ижтимоий тармоқлар орқали омма ҳукмига ҳавола қилган сурати Шароф ва Гулчеҳранинг муносабатлари ҳақида тин олган гапларни яна жонлантириб юборди. Суратлардан кўриниб турибдики, Гулчеҳра Эшонқулова айни дамда фарзанд кутяпти. Ҳомиладорлиги тасвирланган суратларини Instagram’ига жойлаган актрисани  мухлислари ва яқин дўстлари табриклашяпти.
 
Туркияда таҳсил олиб, ўқишни тамомлаган Шароф ва Гулчеҳра тез орада Тошкентга қайтса, ажаб эмас.
 
Маълумот учун, Шароф Шаропов ва Гулчеҳра Эшонқулова 2015 йилнинг 30 май куни қонуний никоҳдан ўтишган эди. Гулчеҳра турмуш ўртоғидан 13 ёш катта. 

Теглар:Гулчеҳра Эшонқулова Шароф Шаропов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
12:20 17.05.2016

Нима бўпти катта бўлса, орадаги фарқ хеч нимани хал қилмайди. пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хазратлари хам ўзидан катта аёлга уйланганку, ёши катталигини бот-бот такрорлашни нима кераги бор, асосийси соғлом йигит эканку. Нега бу қалампирчилар бунчалик майдалашиб кетишяпти, бу айтгулик нарса эмас. Инстаграмга қўйган бўлса эхтимол дўстлари учун қўйгандир, бахтли бўлишсин бошқаларни гап сўзларидан қочиб кетишди улар Туркияга.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!