Кейинроқ, турмуш ўртоғи ва ўғли билан АҚШга жўнаб кетган Эшонқулова Бруклин шаҳрида қизини дунёга келтирди.
Турмушга чиққанидан кейин бироз муддат Туркияда истиқомат қилган актриса Истанбулда ўғилли бўлган эди. Ўзининг маълум қилишича, у фарзанд тарбияси билан бўлиб ўқишни ташлаган.
Кейинроқ, турмуш ўртоғи ва ўғли билан АҚШга жўнаб кетган Эшонқулова Бруклин шаҳрида қизини дунёга келтирди.
У ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига туғруқхонада, шифокорлар даврасида тушган суратини ва турмуш ўртоғининг янги туғилган чақалоғи билан танишаётгани тасвирланган видеони жойлаштирди.
Сурат остига “Ҳаётимдаги яна бир унутилмас, бахтли кунларимдан бири. Иккинчи бор она бўлдим. Бу бахтни сўз билан таърифлаш қийин. Яратганга беҳисоб шукурлар айтаман. Оналик бахтидан ортиқ бахт бўлмаса керак дунёда. Ҳамма аёлларимизга оналик бахти насиб қилсин”, деб ёзади Гулчеҳра Эшонқулова.
Айни дамда актриса ва унинг турмуш ўртоғи Шароф Шароповнинг АҚШда нима билан машғул эканликлари ҳақида маълумот йўқ.