Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовлари ўтказиш муддатига ўзгартиш киритилди.
Маълум қилинишича, “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартириш бугун, 11 апрель куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.
Ўзгартиришга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовлари ҳар йили 5-20 август кунлари оралиғида ўтказилади.
Маълумот ўрнида, илгари ТДЮУ магистратурасига тест синовлари илгари 3515 август саналари оралиғида ўтказиб келинган.