...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Абдулла Арипов кириш имтиҳонларини бориб кўрди


11:24, 01.08.2017 Жамият
 10 597

Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент давлат юридик университети абитуриентларининг тест синовларини топшириш жараёнини кўздан кечирди.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” жамоаси Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонларида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси биноларида ўтказилаётган кириш имтиҳонларини кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбонов ташриф буюрди. Бош вазир имтиҳонлар ўтказилаётган аудиторияларга кириб, абитуриентларнинг фикрини бўлмаган ҳолда тест олиш жараёни билан танишди. Ташкилотлар раҳбарларига кўрсатма ва тавсияларини берди.
 
Бу йил кириш имтиҳонларини очиқ ва ошкора ўтиши, шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Кўплаб олий ўқув юртлари учун тест ўтказиладиган биноларга камералар ўрнатилиб, камера орқали узатилган тасвирлар ижтимоий тармоқлар ва аудиториядан ташқарига ўрнатилган мониторларда намойиш этилмоқда.  

Теглар:Абдулла Арипов Кириш имтиҳони Тошкент давлат юридик университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар