...
МЕНЮ
ONLINE TV

БРИКСнинг навбатдаги саммити Хитойда ўтказилади


11:10, 01.08.2017 Олам
 1 894

`BRICS` саммити “BRICS`: порлоқ келажак учун мустаҳкам ҳамкорлик” мавзуси остида ташкил этилади.

Хитойнинг Фужиан провинциясидаги Циамен шаҳрида жорий йилнинг 3-5 сентябрь кунлари БРИКС саммити ўтказилиши режалаштирилмоқда. Саммит ўз ишини Циамен халқаро конференция ва кўргазмалар марказида олиб боради.
 
БРИКС саммитига хуш келибсиз!” деб ёзилган баннерлар аллақачон Циамен аэропортида жойлаштирилган.
 
БРИКС саммити БРИКС: порлоқ келажак учун мустаҳкам ҳамкорлик” мавзуси остида ташкил этилади.
 
Хитой БРИКС саммитларини аввалроқ 2011 йилда қабул қилган эди.
 
Маълумот учун, БРИКС сўзи Бразилия (Brazil), Россия (Russia), Ҳиндистон (India), Хитой (China) ва Жанубий Африка (South Africa) мамлакатлари номларининг бош ҳарфлари қисқартмаларидан иборат бўлиб, ушбу мамлакатлар ўртасида миллий иқтисодиётларнинг яқинлашуви ҳамда ҳамкорлигини оширишни мақсад қилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:BRICS Хитой Фужиан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!