...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ёнидан “шпаргалка” топилган қиз кириш имтиҳонидан четлатилди


10:56, 01.08.2017 Жамият
 12 935

Тошкент давлат юридик университетида имтиҳонга кириш жараёни қандай ўтмоқда?

Аввалроқ, “Qalampir.uz” жамоасининг Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари жараёнида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Эрталабки 06:00 дан “Ўзэкспомарказ” мажмуасига абитуриентларни киритиш бошланди. Бу йил назорат ўтган йиллардагидан-да кучайтирилганини эътироф этиш лозим. Ички ишлар идоралари, Давлат божхона қўмитаси ходимлари ва Тошкент давлат юридик университети Қабул комиссияси вакиллари абитуриентларни бирма-бир текширувдан ўтказмоқда. “Шпаргалка” ёки бошқа турли ускуналар ва ёрдамчи воситалар билан имтиҳонга киришни мўлжаллаган “уддабурон” абитуриентлар имтиҳондан четлаштирилмоқда. 
 
Видеодаги қизнинг ҳужжатлари орасида шпаргалка топилгани сабабли у имтиҳонга киритилмайдиган бўлди. Бунинг аксини исботлашга ҳаракат қилаётган абитуриент “Энди мен ўқишга кирмайманми?”, дея боши қотган.
 
Имтиҳонларга ёрдамчи воситаларсиз кириш лозимлигини ҳамма абитуриентлар билишса-да, яна қинғир йўл билан имтиҳонга киришга уринишлари ачинарли ҳол. Оқибатда улар умуман тест топширмайдиган бўлишди. Имтиҳонга киришда қизларни алоҳида аёллар гуруҳи махсус жойда текширади. Бу йил бу гуруҳ “Тўмарис” дея ном олган.
 
Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари ўтказилаётган “Ўзэкспомарказ” мажмуасининг очиқ майдонида “Шпаргалкалар, валюта ва ҳар қандай буюмларни ўз ихтиёрингиз билан топширишингиз шарт. Божхона ходимлари томонидан аниқланса, далолатнома тузилади ва тестдан четлатилади”, дея эълон қилиб боришди. 
 
Кўриб турганингиздек, абитуриентларнинг ҳатто, оёқ кийимлари ечилиб, текширилмоқда. Абитуриентлар бир неча назорат пунктларидан ўта олишсагина имтиҳонга киришларига руҳсат берилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент Юридик университети 1 август 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Odil
07:55 02.08.2017

Ha balki imkoniyat berish kerakdir? Ammo Guliston Davlat Uiversitetida buning aksi bo`ldi. Matematika yo`nalishida abituriyentlar faqat bitta darvoza oldidangina tekshiruvdan o`tishdi. Ichkariga esa abituriyentlar bemalol telefonlar bilan kira olishdi. Test sinovlari 2-akademik litsey binosida bo`ldi. Qolgan xonalarni bilmadim-u, ammo faollar zaliga 60 kishilik o`rin qilingan bo`lib, kuzatuv kameralari o`rnatilmagan edi. Ushbu xonadan telefon bilan abituriyent qo`lga tushgan bo`lsada, nazoratchilar unga testni yakunlashiga ruhsat berishdi (chunki qo`rqishga hojat yo`q, chunki hech kim ularni kuzatmasdi). Test sinovi boshlangandan keyin kechikkanlar kirmasligi kerak edi, ammo soat 9 dan keyin ham abituriyentlar test sinoviga kiritildi. Test sinovi uchun 3 soat, javob varaqani to`ldirish uchun esa 20 minut berilishi jkerak edi, ammo nazoratchilar 3 soatning ichida umuman jarayonni to`xtatishdi, 20 minutlik vaqt borku degan savolga, bo`lmagan gap, hammasi anashu 3 soatning ichida deb javob berishdi. Eng qizig`i "Bu biz uchun muhim" ko`rsatuvida DTM vakili Qayum Boymirov hech qanday "iks" variantlar bo`lmaydi deb va'da bergan edi. Ammo GDUda bu variantlar 500-1000 $ dan sotildi. Va buni qarangki soxta emas edi, chunki test sinovi kuni aynan o`sha "iks" variantlar tushib turibdi. Bunisiga nima deysiz?


Хасан
15:09 01.08.2017

Мухтарам Президентимиз айтадиларку имкон берларинг деб, нега энди шпаргалкани олиб куйиб имтихонга киргазиш мумкин эмас? Ахир олиб куйдику бечора болада бошка йук энди шпрагалка , майли й ёгига аклини ишлатиб ёзиб берсин тестлрани, чикариб юбориш шартмиди??? Дупписини олиб кел деса калласини олиб боришади!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар