...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова-Шаропова 35 ёшга тўлди


13:22, 20.06.2016 Кино
 12 540

1981 йилнинг 20 июнида туғилган актриса айни дамда турмуш ўртоғи биланТуркияда истиқомат қиляпти.

Бугун, 20 июнь куни истеъдодли актриса Гулчеҳра Эшонқулова-Шаропова 35 ёшни қаршилади. Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари Эшонқуловани ижтимоий тармоқлар орқали таваллуд куни билан табриклашмоқда.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган Гулчеҳра Эшонқулова-Шарапова 2005 йиллардан бошлаб тилга туша бошлаган эди. Актриса режиссёр Бурҳон Шароповнинг “Эгизаклар ёхуд жоним сени” фильми орқали танилган бўлса, режиссёр Бахром Ёқубовнинг “Фотима ва Зуҳра” фильми унга омад олиб келди. Актриса қачонлардир Ўзбек миллий академик драма театрида ҳам ишлашга улгуриб, “Гамлет” спектаклида роль ижро этган эди.

“Жаноб ҳеч ким”, “Фериде”, “Сўнгги лаҳза”, “Шабнам”, “Паноҳ” каби фильмлардаги роллари билан томошибинларга яхши таниш бўлган актриса карьерасида 2011 йилдан 2014 йилга қадар катта узилиш кузатилди. Бу эса Эшонқулованинг ўз хоҳиши билан бўлгани йўқ, албатта.

Катта танаффусдан кейин аввалги мавқеини у қадар тиклаб ололмаган Гулчеҳра Эшонқулова 2015 йилнинг 30 май куни эндигина актёрлик фаолиятини бошлаётган, асли касби сартарош бўлган Шароф Шароповга турмушга чиқди. Сўнг таҳсил олиш учун иккиси ҳам Туркияга жўнаб кетди. Айни дамда Туркияда истиқомат қилаётган Гулчеҳра Эшонқулова-Шаропова яқинда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали фарзанд кутаётганини маълум қилган эди. 

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Гулчеҳра Эшонқулова-Шароповага узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.

Теглар:Гулчеҳра Эшонқулова-Шаропова Шароф Шаропов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!