Эшонқулованинг қачон Тошкентга қайтиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Гулчеҳра Эшонқулова ижтимоий тармоқлардан Instagram’да анча фаол. У деярли ҳар куни ўз суратларини оммага тақдим этиб боради. Узун сочларидан воз кечган актриса куни кеча Туркияда ўзи билан таҳсил олаётган турли миллат вакилларини ўзбек миллий таомларидан бўлмиш палов билан сийлаганини маълум қилди.
Актрисани бир кўришда танишингиз қийин. Ижтимоий тармоқларда уни кузатиб бораётган 32 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Гулчеҳранинг ўзгариб кетганини айтишмоқда.
Эшонқулованинг қачон Тошкентга қайтиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Тез орада Гулчеҳранинг турмуш ўртоғи Шароф Шаропов суратга тушгун “Вақт” фильмининг премьераси бўлиб ўтади.