“Шавкат Мирзиёев мамлакатни олға бошлаётганини кўриб турибмиз. Бу чуқур ҳурматга сазовор”, дейди Ненад Пежич.
Бугун, 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари Комилжон Алламжонов ва “Озодлик” радиоси вице-президенти, бош муҳаррири Ненад Пежич ўртасида учрашув ўтказилди.
Ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди. Матбуот эркинлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсатининг устувор йўналишларидан эканлиги, мамлакатда ошкоралик муҳити, материаллардаги холис таҳлил ва танқид қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
“Биз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни олға бошлаётганини кўриб турибмиз. Бу чуқур ҳурматга сазовор”, дейди Ненад Пежич.