Аввалроқ, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ манбаси етказган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори лавозимини Комилжон Алламжонов эгаллаган.
Комилжон Алламжонов 2017 йилнинг 1 декабридан жорий йилнинг 3 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимида фаолият юритган эди.
Комилжон Алламжонов ўзининг журналистик фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” информацион дастурида муҳаррир сифатида бошлаган. Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлади. Фаолияти давомида кўплаб лойиҳаларга бош-қош бўлган Алламжонов, Президент ташаббуси билан чоп этилган “Мақом” китоб-альбом ижодий жамоасига ҳам раҳбарлик қилганди.