...
МЕНЮ
ONLINE TV

Камералар орқали жаримага тортилганлар учун махсус хизмат ишга туширилмоқда


12:59, 24.03.2017 Жамият
 6 140

Янги хизмат орқали ҳайдовчиларга зарурий барча маълумотлар бериб борилади.

Шу кунларда Тошкент шаҳрида чорраҳалар ва кўчаларга ўрнатилган кузатув камералари ҳамда уларнинг фаолияти барча, айниқса, ҳайдовчиларнинг бош мавзусига айланди. 15 мартдан ишга тушган кузатув камералари 23 мартгача 29 мингдан ортиқ қоидабузарликларни қайд этган.
 
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчиларнинг кузатув камералари орқали аниқланган қоидабузарлик бўйича ЙҲХББ томонидан юборилаётган жарима хатлари бўйича шикоятлари пайдо бўлди. Айрим ҳайдовчилар қабул қилган хатда уларнинг автомобиль рақамлари эмас, бошқа транспорт воситасининг рақами келтирилган. Албатта, ҳайдовчилар орасида ўз айбсизлигига ишончи комил бўлиб, буни исботлай олган кишилар ҳам топилди.
 
Шу сабаб, ИИБнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси кузатув камералари орқали аниқланган қоидабузарлик бўйича жарима хатини олган ҳайдовчилар учун “Call Center”, яъни махсус рақам хизмати ишга туширишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ Компьютерлаштирилган бошқарув тизими бошлиғи, подполковник Шуҳрат Муродов маълум қилди:
 
“Айни вақтда бошқарма томонидан махсус рақам хизматини ишга тушириш учун изчил ишлар олиб бориляпти. Аниқланган қоидабузарлик бўйича жарима хатларида берилган рақам, яъни 254-22-16 рақами ишлаб турибди. Кузатув камералари ишга тушган илк кунларда бу рақамга қўнғироқлар сони жуда кўп бўлди ва автомобиль эгаларининг кўпчилиги оператор билан боғлана олишмади. Бу вазиятни бартараф қилиш учун махсус хизматни ишга туширишни режалаштирдик. Бу хизмат орқали ҳайдовчиларга зарурий барча маълумотлар бериб борилади”.
 
Агар қоидабузарлик бўйича жарима хатини олган автомобиль эгалари ўзларининг айбсизликларига амин бўлишса, Марказий диспетчерлик хизматига (254-22-16) мурожаат қилишлари мумкин. 
Дурдона Расулова

Теглар:ЙҲХБ Ишонч телефони Кузатув камералари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар