...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда 42 та оила арзон уй-жойлар эгасига айланди


19:02, 09.02.2017 Жамият
 4 655

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Учтепа қишлоғида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган янги уйлар фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Учтепа қишлоғида бугун, 9 февраль куни янги барпо этилган ҳар бири 16 хонадонли 2 та икки қаватли ва 10 хонадонга мўлжалланган 2, 3 хонали, 2 сотих томорқа ва ёрдамчи иншоотларига эга битта бир қаватли уйлар 42 та оилага  тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жорий йилда вилоятда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 908 уй-жой қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, Жиззах шаҳрида 210 хонадонга мўлжалланган 5 та 7 қаватли уй, 2 та “Камолот” уйи бунёд этилади. Янги уйлар қишлоқ фуқаролар йиғини кенгаши тавсияси билан биринчи навбатда турар жойга эҳтиёжманд ёш оилаларга берилади. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Арзон уй-жойлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар