...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ваъда қилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилмоқда


18:39, 05.01.2017 Жамият
 9 018

Жорий йилда Навоий вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 143 уй-жой қурилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябрда “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Навоий вилоятининг Кармана туманидаги “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган 32 оилага мўлжалланган икки қаватли ва майдони икки сотихли бир қаватли 46 уй фойдаланишга топширилди.

Маҳаллада қарийб 5 минг аҳоли истиқомат қилади. Замонавий уйларда яшаётган аҳолининг аксарияти ёш оилалардир. Энг муҳими, уйлар Кредит тўловларининг кам фоизда ҳамда 3 йил имтиёзли муддатга берилган.

Жорий йилда Навоий вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 143 уй-жой қурилиши режалаштирилмоқда.
 

Теглар:Навоий Арзон уй-жойлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар