Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Унда жамғарма таъсисчилари, кенгаш аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
Мамлакатимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Нуронийларнинг ҳаёт даражаси ва сифати янада яхшиланаётгани уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар, хусусан, аниқ мақсадли даволаш ва соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари йўлга қўйилгани самарасидир.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекитон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Нуроний” жамғармасининг фаолияти уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларга зарур моддий, маънавий, тиббий кўмак кўрсатиш, миллий анъана ва қадриятларимизнинг бардавомлигини таъминлашдан иборат.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.