...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент фармонига кўра “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” телекўрсатуви тикланади


14:04, 30.12.2016 Жамият
 10 708

“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувининг ташкил этилганига бу йил 50 йилдан ошди.

Кексалар ва ўрта ёш вакиллари, хусусан, 20-25 ёш атрофидаги йигит-қизлар ҳам “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувини яхши эслайдилар. Бу дастур кўплаб хонадонларга кириб бориб, оилавий муаммоларни ҳал этишда маслакдош бўлган. Бироқ сўнгги йилларда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” “Ўзбекистон” телерадиоканали эфирларидан олиб ташланган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” дастурини тиклаш ҳақида сўз борган. .
 
Айни фармонда Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалида “Кексалар даврасида” доимий рубрикасини ташкил этиши ҳамда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” телекўрсатувини тайёрлаш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. 
 
Унга кўра,  “Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси бир ой муддатда “Маҳалла” телеканалида ёши катталарга бағишланган ва ҳар куни намойиш қилинадиган “Кексалар даврасида” доимий рубрикасини ташкил этиги, шунингдек “Маҳалла” телеканалида ҳар ойда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” телекўрсатувининг биттадан янги сериясини тайёрлаш ва намойиш этиш белгиланган.
 
Маълумот учун, “Ўзбекистон” телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувининг ташкил этилганига  50 йилдан ошди.
 

Теглар:Нуроний жамғармаси Оталар сўзи – ақлнинг кўзи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар