...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилади


12:56, 30.12.2016 Жамият
 2 770

Эндиликда, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларида нишон эгаси ҳақидаги маълумотлар ёзиб қўйилади.

Кеча, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
 
Унда кексаларни эъзозлаш, уларга ҳар томонлама эътибор ва шароит яратиб бериш, рағбатлантириш, соғломлаштириш борасида қатор вазифалар белгилаб қўйилган.
 
Нуронийларга яратилган имкониятлар қаторида уларни ҳалқ олдидаги меҳнатлари учун тақдирлаш ҳам кўзда тутилган. Хусусан, Давлат раҳбари имзолаган фармонда I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонининг таъсис этилиши белгилаб қўйилди.
 
Президент фармонига кщра, иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳалардаги узоқ йиллик ҳалол меҳнатлари учун меҳнаткашларга, шунингдек ишламайдиган, жамиятда мустаҳкам оилани сақлаб қолган, фарзандларини катталарга ва кичик авлодга ҳурмат, жамият олдидаги масъулият, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб ҳурмат қозонган оналарга тақдим этиладиган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони (I, II, III даражали) таъсис этилади.
 
Кўкрак нишони билан тақдирлаш ва уни топшириш давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таклифи билан амалга оширилади.
 
Бундан ташқари, ушбу фармонда “Нуроний” жамғармаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда ҳар бир туманда “Меҳнат фахрийси” нишони билан тақдирланган шахслар тўғрисидаги қисқача биографик маълумотномалар акс эттириладиган “Бизнинг фахрийларимиз” китоб-фотоальбомини юритиш ва унинг ҳар йили янгилаб борилиши белгилаб берилган.
 
Шу билан бирга, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари “Меҳнат фахрийси” нишони билан тақдирланган шахслар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларида “Бу ерда I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган фуқаро (Ф.И.О.) истиқомат қилади” ёзуви бўлган белги ўрнатилиши лозимлиги айтиб ўтилган.
Умида Якубова

Теглар:Нуроний жамғармаси Меҳнат фахрийси кўкрак нишони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар