...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳар марказидаги кўп қаватли уйдан кредит асосида квартира олиш учун нима қилиш керак?


15:00, 22.02.2017 Жамият
 26 943

Шаҳар марказида қурилаётган қўп қаватли турар-жой уйларини сотиб олиш тартиби билан танишинг.

Аҳолини, шу жумладан ёш оилаларни, эскирган уй-жойларда яшаётганларни ва уй-жой шароитларни яхшилашга эҳтиёжманд бўлган бошқа фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2016 йил 22 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан қуйидаги босқичларда ипотека кредитини олиш мумкин.
 
Биринчидан, вилоятларда вилоят маркази шаҳар (Тошкент шаҳрида туман) хокимликларида ташкил этилган ҳудудий комиссияга ариза билан мурожаат этилади.
 
Иккинчидан, ташкил этилган ҳудудий комиссия томонидан фуқарони уй-жойга эҳтиёжмандлик мезонларидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқилади. Ижобий хулосага кўра, ушбу фуқарога қурилаётган кўп квартирали уй-жойдаги хонадонлардан бири бириктирилади.
 
Учинчидан, шу вақтнинг ўзида хонадон (кўп қаватли уйдаги квартира) қийматининг камида 25 фоиз миқдоридаги пул суммаси бошланғич бадал сифатида фуқаролар томонидан Ипотека-банк филиалларида шакллантирилиши лозим. Шунингдек, бошланғич бадал суммасини Ипотека-банк тизимида жорий қилинган “Имконият” ютуқли жамғарма омонат тури орқали ҳам шакллантириш мумкин.
 
Тўртинчидан, кўп квартирали уй-жой қуриб битказилганидан сўнг, бириктирилган хонадонни сотиб олиш учун фуқаро Ипотека-банкнинг тегишли филиалига мурожаат этиши лозим. Бунда қуйидаги ҳужжатлар банкка тақдим этилади:
 
-ипотека кредитини олиш учун ариза;
 
-кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)нинг паспорт асл нусхаси (банк томонидан нусхалар олинади);
 
-кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) томонидан охирги 12 ойда олган даромадлари тўғрисида маълумотнома;
 
Кредит олувчига ипотека кредити қуйидаги имтиёзли шартларда тақдим этилади:
 
-кредит муддати – 20 йил
 
-имтиёзли давр – 3 йил
 
- кредит фоиз тўлови – дастлабки 5 йилда йиллик 7 фоиз, кейинги йилларда Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида.
 
- кредит миқдори – сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 75 фоизи миқдоригача.
 
Барча расмийлаштириш жараёнлари ниҳоясига етгандан сўнг, банк томонидан фуқарога бириктирилган хонадонни сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредити ажратилади. Кредит олувчининг (оила аъзолари) кредит бўйича ойлик тўловларни қайтариш учун йўналтирилган маблағи солиққа тортилмайди. Шунингдек, корхоналарнинг қайтиб олмаслик шарти билан ўз ходимларига ипотека кредитининг бошланғич бадалини тўлаган маблағи ва кредит тўлиқ қайтгунига қадар ипотека кредитига сотиб олинган хонадон мол-мулк солиғига тортилмайди.

Теглар:уй-жой Арзон уй-жойлар Кўп вақтли уйлар Кредит асосида квартира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Нилуфар
01:28 19.10.2017

Assalomu aleykum meni savolim shundan iborat men andijon shahridan uy olmoxchi edim kreditka lekin andijon shahrida propiskam yoqligi uchun menga uy berilmaydi deb aytishdi meni propiskam asaka shahrida nima uchun menga uy berilmaydi? Axir men xam Uzbekiston fuqarosimanku bu yangi qonunmi? Andijon shahridan kreditga uy olishim uchun nima qilishim va qayerga muroojat qilishim kerak? Javobingiz uchun oldindan rahmat


Ирина Ибрагимова
12:29 23.03.2017

Менинг углим 2012-2015 йилларда Тошкентдаги К.Ниёзий номидаги илмий тадкикот игститутида аспирантурада кейинчалик доктарантурада укиди 2015 йилда Тошкент шахрида таълим сохасида давлат идорасида ишлаяпти лекин Тошкентда вактинчалик руйхатда турибди Давлат идорасида ишлаетганига 5йилдан ошди Тошкентдан ипотека кредити асосида уй олиши мумкинми.


Obid
17:59 05.03.2017

Men qishloqdanman ammo ishim shaxar markazida. prapiskam ham qishlog'imda men "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан shaxardan uy olishim mumkinmi.


Shavkat
13:56 26.02.2017

Agar fuqaro Toshkent shahrida ijarada vaqtincha(qonuniy 2-3yil davomida barcha soliqlarni to‘lagan holda Davlat tashkilotida ishlab turgan bo‘lsa) ro‘yxat(Prapiska)da turayotganlar ham Toshkent shahridan kriditga uy olsa bo‘ladimi? Iltimos shu haqda ma'lumot bersangiz.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар