...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда арзон уй-жойлар қуришга қанча маблағ сарфлангани айтилди


10:15, 06.11.2018 Жамият
 4 169

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига 300 миллиард сўм қўшимча маблағлар йўналтирилган.

2018 йилда республика бюджетидан арзон уй-жойлар қурилишини тижорат банкларининг кредит линиялари орқали молиялаштиришга 3,8 триллион сўм сарфланган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида 2018 йилнинг кутилаётган якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси, Давлат бюджети лойиҳаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинган.
 
Мамлакатда 2018 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига 1 527,6 миллиард сўм, “Yoshlar – kelajagimiz” дастурига 500 миллиард сўм, шунингдек, янги ташкил этилган Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига 300 миллиард сўм қўшимча маблағлар йўналтирилган.


 
Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижроси, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш, мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларини шакллантириш учун қарийб 4,5 триллион сўм йўналтирилди.

Теглар:Арзлон уй-жойлар Давлат бюджети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар