Хоразмда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ўз эгаларига берилди.
Барча қулайликларга эга бу хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун мўлжалланган кичик ер майдони ҳам бор. 10 та бир қаватли ва 32 та икки қаватли уй асосан ёш оилаларга берилди.
“Очиғи, қисқа фурсатда ўз уйимиз бўлади, деб сира ўйламаган эдик. Сабаби, ўзимиз уй қуриб олишимиз учун йиллар керак бўлар эди. Бугун эса давлатимиз томонидан бизга берилган имтиёз орқали ниятимиз амалга ошди”, дейди янги хонадон соҳибларидан Қудрат Эшжонов.