Кундалик ҳаётда желатинни ўзини истеъмол қила оладиганлар кам, аммо...
Аслида желатин европа таомларида биринчи ва иккинчи таомлардан сўнг оз-оздан қўшиб берилади. Чунки кундалик ҳаётда желатиннинг ўзини истеъмол қила оладиганлар кам.
Катталардан фарқли ўлароқ, болалар уни севиб ейишади.
Аслида, желатин организм учун кони фойда.
Желатинни тайёрлашда таркибига лимон шарбатининг қўшилиши унинг организмга яхши сингишини таъминлайди. Ҳар куни эрта тонгда, оч қоринга, нонуштадан 30-40 дақиқа аввал 1 стакан желатин суюқлигини ичган ёки совиб, қаттиқлашган желатинни истеъмол қилган кишининг саломатлигида сезиларли даражада ижобий ўзгаришлар рўй бера бошлайди.
Яъни:

- Бўғимлар иши яхшиланади;
- Сочлар мустаҳкам ва эластик бўла бошлайди;
- Тери силлиқлашади;
- Тирноқлар қаттиқлашади ва синиш жараёни тўхтайди;
- Юз терисидаги қуриб, қипиқланаётган соҳалар ялтирашни бошлайди;
- Ич келиши яхшиланади.
Желатинни тайёрлаш жуда осон. Бунинг учун:
- 1чой қошиқ истеъмол желатини;
- 1 стакан иссиқ сув;
- 2 ош қошиқ шакар;
- 1чой қошиқ лимон шарбати керак бўлади.
Аввал шакарни иссиқ сувда эритиб, желатинни қўшинг ва аралаштиринг, сўнг лимон шарбатини солиб, стаканга солинг.
Бироздан сўнг суюқ масса қота бошлайди ва билқилаган желатинга айланади.
Умида Якубова