19 ёшли Фредзания Томпсон исмли модель поезд рельслари устида керакли ракурсни танлаётиб, яқинлашиб қолган поездни кўрмай қолган.
Фредзания Томпсон исмли 19 ёшли қиз поезд рельслари устида керакли ракурсни танлаётиб, катта тезликда яқинлашган поездни кўрган ва иккинчи йўлга ўтган. Бироқ, шу ҳолатда у орқасидан яна бир поезднинг келаётганини кўрмай қолган.
Фредзания олинган ўта оғир жароҳатлар туфайли, ўша жойнинг ўзида вафот этган. Фредзания ҳомиладорликнинг иккинчи ойида бўлган.
Фалокат чоғида суратчига зарар етмаган.
ОАВда айтилишича, узоқдан рельс устида одамлар бор эканини кўрган машинистлар сигнал беришган, яқинлашаётиб, поездни тўхтатишга ҳаракат қилган. Бироқ, юзлаб вагонлардан иборат поездни тўхтатишнинг имкони бўлмаган.
Маълумотларга кўра, марҳума талаба бўлган. Ўқишни ташлаб, модель бўлиш орзусида агентликлардан бири учун тайёрлаётган фотосессия фожеа билан якун топган.